Узбек шоу-бизнес янгиликлари
Меню сайта
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 14
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Июнь » 8 » ПУТИННИНГ РАФИҚАСИДАН АЖРАШИШИ. ПИАР Ё ҲАҚИҚАТ?
21:16
ПУТИННИНГ РАФИҚАСИДАН АЖРАШИШИ. ПИАР Ё ҲАҚИҚАТ?

Ҳаёт бир текис эмас. Камбағал очликдан нолиса, бой бахтнинг дарз кетишидан азият чекади. Дунёнинг ишлари ҳамма учун етарли. Ғам-ташвиш, дарду алам четлаб ўтмаган инсон бўлмаса керак. Президентларга ҳам осон тутманг! Икки-уч йилда ажрашишни тушунса бўлади, бироқ, 30 йиллик турмушнинг ниҳоя топиши-чи?

Россия Президенти - Путин жаноблари рафиқаси билан ажрашиш қарорига келганини оммавий тарзда хабар қилгани дунё жамоатчилиги учун оламшумул "янгилик” бўлди.

Владимир Путинга кўра, бундай хотимага эр-хотин рози.  Людмила Путин сўнгги пайтларда у турмуш ўртоғини деярли кўрмайди, гўё эр-хотиннинг йўллари айро.  Путиннинг таъкидлашича, унинг рафиқаси оммага кўринмаганига 8-9 йилдан ошди. Людмила Путин эса омма олдида намоён бўлишни хушламаслигини эслатади. Эр-хотин фикрича, "улар бир умр яқин инсонлар” сифатида қолишади.

Людмила Путина шундай дейди: «Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши. Мамнунманки, у мени, фарзандларимизни қўллаб келмоқда. Фарзандларимиз учун ҳамиша қайғуради». Владимир Путин ва Людмила Шкребнева 1983 йилда турмуш қуришган. Уларнинг иккита қизи бор, бири 28 ёш, иккинчиси 25 ёш.

Кўпчиликнинг фикрича, ОАВ орқали "ажрашиш” хабарининг очиқ-ойдин эълон қилиниши Путиннинг янги пиари бўлиши мумкин. Ахир, сиёсат кўп "қурбонлик”ларни талаб этади. Шахсий ҳаёни ҳукуматга, халққа бахшида этиш одамларнинг позитив фикрини уйғотиши, президентга нисбатан меҳр-муҳаббатни кучайтиришга хизмат қилиши муқаррар. Яна ким билади, дейсиз?

Жасур  ҲАМРОЕВ

1983 ЙИЛ ТУРМУШ ҚУРИШГАНДИ...ОРАДАН 30 ЙИЛ ЎТИБ, МУНОСАБАТЛАР ДАРЗ КЕТДИ. КАФОЛАТЛАНМАГАН БАХТ!? 

ҚИЗИҚ, ОММА ОЛДИДАГИ БУНДАЙ ЮРИШЛАРДА ЭНДИ СОБИҚ РАФИҚА ЎРНИНИ КИМ ЭГАЛЛАЙДИ? 

Просмотров: 1774 | Добавил: JeeS | Рейтинг: 2.0/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт

Поиск
Календарь
«  Июнь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024