Узбек шоу-бизнес янгиликлари
Меню сайта
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 14
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Июнь » 13 » БОЛЛИВУДДАН ШОВ-ШУВЛАР!
21:19
БОЛЛИВУДДАН ШОВ-ШУВЛАР!

"ГАЖИНИ" ФИЛЬМИ ОРҚАЛИ ТАНИЛГАН АКТРИСА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ!

"Тўла уй”, "Гажини” фильмлари орқали танилган  25 ёшли актриса Жия Хон ўз жонига қасд қилди. Унинг мурдаси Мумбайнинг Жухи туманидаги уйида топилган. Маълумотларга қараганда, Жия ўзини осган. Асосий сабаб шахсий ҳаётидаги муаммолар ва депрессия эканлиги тахмин қилинмоқда. Жия Хон Болливудга 2007 йилда "Муҳаббатга шунчаки ишониб бўлмайди” фильмида Амитабх Баччан билан биргаликда ўйнаган роли орқали кириб келганди. 

***

РИТИК РОШАН РОССИЯЛИК МУХЛИСИНИНГ У БИЛАН КЎРИШИШ ИСТАГИДА БАҚИРГАНИ УЧУН СУДГА БЕРДИ!?

39 ёшли актёр Ритик Рошан мухлислардан чарчаган кўринади ё машҳурлик кўзларини кўр қилиб қўйган. Мухлиснинг баланд овозда бақиргани учун ҳам судга мурожаат қиладими?  

Россиядан атайин Ритикни кўришга борган Анна кумири яшайдиган уй олдидан кетмаган. Уй ичкарисига киришга уринган.  Гувоҳларга кўра, Анна Ритикнинг ашаддий мухлисаси эканлиги ва у билан кўришиш нияти борлигини бор овози билан бақириб изҳор этган. Кўпчиликнинг наздида, бу ҳолат агрессив кўринган. Ҳаракатлари бесамар кетган қиз кумирининг офиси олдида шу ҳолни такрорлайди ва офис ичига киришга уринади. Афсус, Болливуд юлдузи россиялик мухлисанинг самимий меҳрини ҳис қилмади. Аксинча, ҳаммаси ғашига теккани боис ҳам Аннанинг устидан ҳуқуқ-тартибот органларига арз қилди.  Жуху тумани полицияси киноюлдуздан ариза тушганини тасдиқлади.   

Бунисига нима дейсиз? Ҳозирги замонда мухлис бўлиш ҳам қийин бўлиб қолди!) Бу ишлардан кейин ё Анна ўзини йиғиштириб олиб, ашаддий мухлис бўлиш истагидан қайтар ё Ритик кези келиб, атрофидан мухлислари йўқолиб, ўзи сўппайиб қолганида бу қилмишидан афсус чекар...

Жасур ҲАМРОЕВ

***

5000 ҚИСМЛИ СЕРИАЛ! ЁҚА УШЛАШ КЕРАКМИ Ё ҚОЙИЛ ҚОЛИШ КЕРАК?!

Ҳиндистонда яқин орада 5000 қисмли лойиҳани суратга олиш ишлари бошланади. Ушбу сериал Рам ҳаётига бағишланиб, илк намойишини 2014 йилнинг кузида бошлайди. Премьера ҳиндларнинг Дивали (Олов фестивали) байрамига мўлжалланган. Айни пайтда ижодий гуруҳ мамлакат бўйлаб обдон саёҳат уюштириб, Рам биографияси ва у ҳақдаги афсоналарни ўрганмоқда.  2014 йилдан бошлаб, ҳиндлар кўзини ойнаи жаҳондан узмаслигини инобатга олсак, анча йиллар овунишга етарли "нарса”си бор!

1000 қисмни, борингки, 2500 қисмли сериални ҳам ҳазм қилиш мумкин, бироқ, 5000 қисм бир мавзуга бағишланишини тасаввур этиш... Тавба деб ёқа ушлайсизми ё тан бериш керак?

***

IIFA-2013 МАКАОДА!

iifa – бир олам ҳайрат!

iifa – Болливуднинг энг сара юлдузлари жамланадиган фурсат!

iifa – ҳар йили дунёнинг турли нуқталарида Болливуд мухлислари учун 3 кунлик байрам!

iifa – кинопремьералар, яшил йўлакчага сочилган юлдузлар ёғдуси, тутқич бермас мегаюлдузларни яқиндан кўриш ва суратга тушиш имконияти!

iifa – энг ёрқин шоу!

iifa – 2013 йилда Макаода!

"Визкрафт” компанияси томонидан ташкил этиладиган тақдимотни ўтказиш учун расмий мукофот Макао ҳукумати вакилларига топширилди. Бу гал iifa элчиси Абхишек Баччан бўлди. Ҳиндистонда бўлиб ўтган ушбу расмий тадбирда компания директори Жозеф Виз Саббас бошчилигида бир гуруҳ Болливуд олами вакиллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тақдимот Сингапурда бўлиб ўтди. Сайтимиз расмий ахборот кўмаги сифатида оламшумул шоуда иштирок этиб, эксклюзив репортажни Сингапурдан тайёрлади. Энг қувонарлиси, Марказий Осиёдан фақатгина www.shov-shuv.uz  iifa рабарияти томонидан дунё ОАВ сафига киритилди.

Насиб этса, бу йил 4-6 июл кунлари Макао шаҳридан iifa тақдимотини ёритамиз!

Жасур Ҳамроев  


Просмотров: 620 | Добавил: JeeS | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт

Поиск
Календарь
«  Июнь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024